камалаксимон товланиб, вақт ўтиши билан тўқ-сариқ тусга айланади. Қуртлари тухум ичини
кемириб чиқиш учун ўзига тешик очади ва тухумдан 0,1 мм.узунликдаги қурт чиқади.
Тухумдан чиққан қуртлар оқиш кулранг бош қисми эса қорамтир рангда (диагностик
белги) бўлади. Қуртларнинг елка томонида биринчи кўкрак сегментида ярим юмалоқ қора доғ
мавжуд. Ана шу белгиси билан у картошка куясидан фарқ қилади. Ўсимликка асосан қуртлари
зарар келтиради. Қуртлари 4 ёшни ўтаб озуқага тўйгач, ғумбакка айланади. Биринчи ёш қурт
1,0 мм, иккинчи ёш 2,5–4,0 мм, учинчи ёш 4,5–6,0 мм ва 4 ёш қурт (вояга етган) эса 7–8 мм
катталикда бўлади. Ҳаво ҳароратига қараб, қуртлар 15–20 кунда озиқланишдан тўхтаб,
тупроқда, баргнинг юза қисмида ёки баъзан зарарланган ва ўралган барглар устида ғоваклар
орасига ғумбакка кетади.
Ғумбаги: сарғиш-кумушсимон рангда бўлади. Бошқа ҳашаротларнинг ғумбагига нисбатан
жуда пишиқ бўлиб, шикастланиши қийин. Қуртлар аввалига ипак тўр, сўнг ички қаватини
тўқийди. Қуртлар 20–26 соат давомида пиллани тайёрлаб ғумбакка айланади. Пилланинг
узунлиги 5–6 мм, эни 4 мм. ни ташкил қилади. Эркагининг ғумбаги, одатда урғочининг
ғумбагига нисбатан кичикроқ бўлади.