Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Касалликни қўзғатувчи
замбуруғ томорқаларда етиштириладиган картошка ва помидорда, шунингдек
итузумгулдошлар оиласига мансуб бегона ўтларда сақланиши мумкин.
Касалликнинг ривожланишига салқин ва нам об-ҳаво қулай имконият яратади.
Кураш чоралари:
Мазкур касалликка қарши фунгитсидлар пуркаш ва
касалликнинг авж олишини башорат қилиш тизимини йўлга қўйиш зарур.
Помидорни картошкадан сўнг ёки картошка билан ёнма-ён етиштириш тавсия
этилмайди, чунки картошка ўсимлиги кўпинча мазкур касаллик
кўзғатувчисининг манбаи ҳисобланади.\
Фу зариоз сўлиш касаллиги
Белгилари:
Зарарланган ниҳоллар ўсишдан тўхтайди. Ниҳолларнинг
катта ёшли барглари ва уруғ паллалари сарғаяди ва сўлийди. Кучли
зарарланганда ниҳоллар кўпинча нобуд бўлади. Катта ёшли нисбатан йирик
ўсимликларда касалликнинг биринчи белгилари анча қари баргларнинг
сарғайиши кўринишида намоён бўлади. Кўпинча мураккаб баргнинг бир
томонидаги япроқчалари ёки шохнинг бир томонидаги баргларнинг сарғайиши
кузатилади. Зарарланган барглар сўлийди ва қуриб қолади, аммо тўкилиб
кетмайди. Зарарланган ўсимликларда қуёшли кунларда кундузги сўлиш
кузатилади ва улар кўпинча ўсишдан тўхтайди.