Укроп. Уруғини секин унади, шунинг учун экишдан аввал
метилен эритмасида бир-бирига ёпишиб кетгунча ундирилади.
Пуштага 4 қатор сепилади. Уруғ сарфи 1 кв м га 20 г укроп 1,5 ойда
етилади.
Петрушка – селдер ва лавлагини илдизмевалари ўсишини
тезлаштириш йўли билан етиштирган маъқул. Шавелни ҳам шу
усулда етиштириш мумкин.
Кўкпиёз – кўкпиёзни, кўпинча, “Бессоновский”, “Погорский” ва
“Ротовский” навлари етиштирилади. Экиш учун 3-4 см диаметрли
пиёз бошлари олинади. Улар 1 кв м га 8-10 кг тўп қилиб ўтқазилади.
Илдиз чиқараётган дастлабки даврда ҳарорат 8-10°C бўлиши, кейин
18-200°C га оширилиши керак. Пиёзлар барг чиқара бошлаганда,
минерал ўғит билан озиқлантириш мумкин. Сўнгра ўғит ювиб
ташланади. Бир ой ўтиб, яшил бурглар пайдо бўлади.
Пиёз боши сўлиб юмшатиб қолгач, ўсиши тугаган ҳисобланади.
Бунда ўртача ҳосил 1 кв м дан 15 кг ҳосил олиш мумкин.
Зиравор ўтлар – одатда, улар қишга қуритилиб майдаланган
ҳолда истеъмол қилинади. Бироқ уларни қишда ҳам иссиқхона
стеллажалари ёки оддий яшик ва тувакларда ўстириш мумкин.
Кўкатлар ниҳоятда фойдали витаминларга бой. Улар қаторига барра
пиёз, маёран, лаванда, розмарин, ялпиз, тошчўп, эстрагон, бодринг
ўти, райхон, шалфей кабилар киради.
Розмарин – чиройли, доим яшил, нинабарг каби нафис япроқли
бута. У иссиқхона ва уйларнинг қуруқ ҳавосига чидамли. Иссиқлик ва
ёруғликни севади. Тупроқнинг ортиқча намлигини кўтараолмайди,
касалланиб ҳушбўйи сусаяди. Тупроғига бир оз охак ёки бор солиш
керак.
Эстрагон. Унинг ташқи кўриниши розмаринга ўхшайди.
Эстрагондан олий сифатли сирка тайёрланади. У ёнидаги
ўсимликларни сиқиб қўйган учун алоҳида ўтказилади.
Ялпиз – бу ўсимлик ҳам тез кўпайиб бошқа ўсимликларни сиқиб
қўйиши туфайи алоҳида екиш керак. Уруғи, илдизи ва шохчасидан
кўпаяди.