ЛОЛА
Эртапишар нав,ўсув даври 25-30 кун.Барги майда кесик,
текис,барглар сони 5-6 та, узунлиги 18-23 см.Илдизмеваси
ясси-юмалоқсимон,қизил рангли,майда,тупроқ остига
тўлиқ ботади,юзаси текис,серсув,вазни 20-25 г,
дегустацион баҳоси 5.0 балл.Ҳосилдорлиги 20 т/га.
МАЙСКИЙ
Ўртапишар нав,ўсув даври 37-40 кун.Барги овалсимон,
яшил рангли,барглар сони 7-11 та,томирланиши ўртача,
жилоли,туксиз.Илдизмеваси узунчок,тупроққа тўлиқ
ботади,уч томони ўткир,узунлиги 7-9 см, диаметри 2,0-
2,5 см, вазни 33-35 г, пўсти малинасимон,эти оқ,серсув,
жуда тиғиз,таъми ўткир,дегустацион баҳоси 4,4 балл.
Ҳосилдорлиги 17-18 т/га.Ёғочланишга мойил.