+998 95 171 76 96

Issiqxonalarda shirin qalampir va ko'kat yetishtirish texnologiyasi

Nashr etilgan: 19-02-2026


РЕЖА:
1. Иссиқхоналарда ширин қалампир
етиштириш технологияси.
2. Иссиқхоналарда кўкат сабзавотлар
етиштириш технологияси.
Иссиқхоналарда
ширин қалампир эрта
баҳорги алмашлашда
қисман иситиладиган
ва иситилмайдиган
плёнкали
иссиқхоналарда
етиштирилади.
Ширин қалампир етиштириш
Фламинго F1
Орион F1
Иссиқхоналар учун
ширин қалампир нав
ва дурагайлари
Маратос F1
Зумрад
Жайхун F1
Купидо F1Ведрана F1
Техас F1
Ширин қалампирни экиш муддати ва схемаси
Ширин қалампирни иссиқхоналарга 40-45
кунлик кўчати феврал ойида экилади.Экиш схемаси
иссиқхоналарда қаторлар ораси 60 ва ўсимликлар
ораси эса 20-25 см қилиб ўтказилади.
Иссиқхоналарда етиштириладиган навларнинг
майсалари униб чиқандан бошлаб ҳосили техник
етилгунча давом этадиган давр тезпишарларида 110
кунни, ўртапишарларда 110 дан 140 кунгача,
кечпишарларда 140 кундан ортиқ бўлади.
Ширин қалампирни етиштириш
Иссиқхонада ҳароратни кундузи қуёшли
кунда +26-28°С, кечаси +13°С дан паст
бўлмаган даражада сақлаш керак.Тупроқнинг
мақбул ҳарорати +24-26°С.Тупроқ намлиги 75-
80%, ҳавонинг нисбий намлиги 60-70%бўлиши
керак.
Ўсув дарида 12-15 марта суғорилади,3-4
марта тупроқ юмшатилади, 2марта касаллик
ва зараркунандаларга қарши кураш олиб
борилади ва хосили 10-15 марта терилади.
Республикамиз иссиқхоналарида ширин
қалампирнинг ҳосилдорлиги 5-6 кг/м2.
Кўкат сабзавот экинлари
Ўзбекистонда ҳимояланган ерларда кўкат
сабзавот экинларини беш ой давомида
наябрдан то апрелгача етиштирилади.
Қишки даврда улар асосий витаъмин
манбайи ҳисобланади.Уларда оқсил, углеводлар
ва органик кислоталар мавжуд.Қисқа ўсув
даврига эга бўлган кўкат экинларни уруғини
иншоот тупроғига экиш йўли билан
етиштирилади.
Биологик хусусиятлари
Барча кўкат экинлар учун энг мақбул ҳарорат
20-22°С, уруғуниб чиққандан сўнг 5-7 кун давомида
бироз пасайтирилади, кундузи редиска учун 14-
16°С, укроп учун 16-20°С, қолган экинлар учун 8-
12°С, кечаси пиёз учун 16-18°С, укроп ва барг салати
учун 10-12°С, қолганлари учун эса 6-8°С бўлиши
керак.
Қуёшли кунларда йўл қўйиладиган энг
юқори ҳарорат юқорида кўрсатилгандан 4-5°С дан
ошмаслиги керак.Ўсимликлар юқори ҳароратда
бўйига чўзилиб муддатидан олдин поя чиқариб
юборади.
Редиска етиштириш
Ўзбекистонда иссиқхоналарда
редиска кўпроқэрта баҳорда
зичловчи экин сифатида
етиштирилади. Унинг «Сакса»,
«Круглий красний», «Эртапишар»
сингари эртапишар, шунингдек,
«Заря», «Тепличний», “Лола” ва
«Красний Великан» каби навлари
бор.
Экиш чуқурлиги 0,5-2 см бўлиб,
қўлда ёки сеялкада 1 м2га 3-4 г уруғ
сепилади. Бунда озиқмайдони 5×5
см бўлади. Униб чиққач, ягана
қилинади.
Редиска етиштириш
Редискани етиштириш даврида икки марта
озиқлантирилади. Биринчиси униб чиққандан
сўнг икки ҳафта ўтгач берилади. Бунда гўнг (1:6
нисбатда сув билан аралаштирилгани) 15 г
суперфосфат ва 10 г калий тузининг 10 л эритмаси
билан қўшиб солинади. Иккинчи ўғитлаш
биринчисидан бир ҳафтадан кейин ўтказилади.
Бунда 40 г аммакли селитра, 20 г суперфосфат, 15 г
калий тузи 10 л сувда эритилади, 1 м2майдонга 6-7
л эритма қуйилади.
Қишда ҳосил уруғуниб чиққандан сўнг 32-35 кун,
эрга баҳорда 25-28 кун ўтгач йиғиштирилади, 1 м2
иссиқхона майдонидан 2-3 кг редиска
йиғиштириб олинади.
Баргли салат
Салат узун кун, ёруғсевар ўсимлиги бўлиб, деярли
иссиқликни талаб қилмайди.Уруғни униб чиқиши учун
мақбул ҳарорат 14-16°С.Тупроқ ҳарорат 25°С дан кўтарилса
уруғларни унувчанлиги кескин пасаяди.Уруғуниб
чиққандан сўнг 5-6 кун давомида ҳароратни кундузи 8-12,
кечаси 6-10°С гача пасайтирилади.Кейинчалик ҳароратни
мақбул бўлиши ёритилишга боғлиқ.Ёруғлик етишмаганда
ҳарорат офтобли кунда 14-18 °С, булутлида 10-12°С,
кечаси 6-8°С, яхши ёритилганда эса, юқоридагига
мувофиқ18-20,14-16 ва 8-12°С.
Салат тупроқнамлигига талабчан.Мақбул намлик 75-85%
НВ.Намликни етишмаслиги баргларни дағаллашувига,
муддатдан илгари пояланишига олиб келади.Ҳавонинг
нисбий намлиги 60-80%бўлиши керак.
Укроп етиштириш
Укропни кўпқаторли лентасимон усулда, уларни орасидаги масофа 10 см
қилиб экилади.Уруғларни экиш чуқурлиги 0,5-1 см.Сочма усулда 1м2га 20-
30 г уруғ сепилади.
Зичловчи экин сифатида етиштирилганда 4-6 қатор ленталарга экилиб, 1
м210-15 г уруғ сарфланади.Укропни Анет, Голдкрон, Узбекский 243,Ором ва
Харковская 85 навлари экиш учун тавсия этилган.
Укропнинг ҳосилдорлиги бир кўчат яшигидан 200-400 г, иссиқхонанинг
йўлак ва каридорларида етиштирилса 1м2дан 1,0-1,5 кг, плёнкали
иссиқхоналарда етиштириш муддатига қараб 1,5-2,5 кг ташкил қилади.
Иссиқхоналарда кашнични маҳаллий Орзу ва
россиянинг Янтарь навлари экилади.
Кашнични тезпишарлиги укропга яқин.Шунинг
учун укроп каби экиб етиштирилади;уруғини экиш ва
ҳосилни йиғиштириш ҳам укроп муддатларига тўғри
келади.Ўзи мустақил экилганда 1м2га 12 г уруғ
сарфланади, кашнични хосилдорлиги, укропникидан
юқори.У1м2дан 5-6 кг хосил беради.
Кашнич етиштириш
Петрушка етиштириш
Петрушкани иссиқхоналарда Нулифар ва Сахарная
навлари экилади.
Петрушка совуққа бардош берадиган ўсимлик, уруғини
униб чиқиши учун мақбул ҳарорат 19-21°С.Униб
чиққандан сўнг 5-6 кун давомида қуёшли кунларда
мақбул харорат 14-16°С, булутли кунларда 12-15°Сва
кечаси 10-14°С, бу даврда тупроқ ҳарорати 14-16°С
бўлишини талаб этади.Пол қилиб сепилганда гектарига
3-4 кг уруғсарфланади.Уруғэкилгандан сўнг, устидан
майда чириган гўнг сепилади.Асосий парвариши 1-2
марта ўташ, қалин ерларини бир оз яганалаш ва вақтида
суғоришдан иборат.Ўсув даврида 4-6 мартагача
суғорилади.
Петрушка хосилдорлиги 1 м2 дан 5-6 кг хосил беради.
Исмалоқ етиштириш
Исмалаоқ январ-феврал ойида уруғ билан экилади.Экиш
меъёри 1м2га 10-15 г, парникларга экилганда 1ром остига 15-25 г,
экиш чуқурлиги 2-3 см.Парваришлаш суғориш, мунтазам қатор
оралардаги тупроқни юмшатиш, ўтоқ қилиш ва 3-4 ҳақиқий барг
чиқарганда ўсимликларни ягана қилишдан иборат.Иккинчи ягана
ўтказилгандан сўнг исмалоқ тез ўсади ва катта кўк масса беради.
Юлиб олинган ўсимликларни истеъмол қилиш мумкин.Исмалоқни ўз
вақтида, мунтазам суғориш керак, чунки уни илдизи кучли
ривожланмай 20-25 см чуқурликда жойлашади.
Рукола етиштириш
Рукола уруғи билан
экилади.10 сотих майдонга
1-1,5 кг уруғ сарфланади.
Укроп ва кашнич каби
кўпқатор лентасимон
усулда экилади.Қаторлар
ораси 15-20 см, ўсимлик
ораси 4-5 см уруғ 0,5 см
чуқурликка экилади.
Эътиборингиз учун
раҳмат!
← Orqaga qaytish