юмшатишни, суғоришни ҳамда зараркунандалар ва касалликларга
қарши курашишни қамраб олади.
Ўсимлик ҳосилга киришишига қадар иссиқхонадаги ҳарорат
ҳаво очиқ кунларда, 23-26С, булутли кунларда 21-24С ва
кечқурунлари 17-19С, ҳосилнинг асосий қисми шакллангандан сўнг
эса юқоридаги кўрсаткичлар, мос равишда, 21-24С, 20-22С ва 15-16С
оралиқларда ушлаб турилиши лозим. Тупроқнинг энг мақбул
ҳарорати 24-26С оралиқда бўлади.
Иссиқхонани шамоллатиш йўли билан ўсимликлар ҳарорат
кўтарилишида сақланади. Плёнкали иссиқхоналарнинг плёнкаси
майнинг ўрталарида йиғиб олинади.
Сифатсиз кўринишдаги ҳосил тезда олиб ташланади, лекин бу
жараён яшил ҳосил териб олинишидан олдин 2 ҳафтадан
кечиктирилмаслиги лозим.
Болғар қалампири помидорларга нисбатан тез-тез суғорилишни
талаб этади, у тупроқнинг қисқа муддатли қуриб қолишини ҳам кўтара
олмайди. Шунингдек, ортиқча намликка ҳам чидамсиз бўлиб, шу
туфайли ўсимлик кичик меъёрларда суғорилади. Ўсимлик кўчати
экилгандан кейин, дастлабки 2-4 ҳафталарда тупроқнинг намлиги
мўътадил (65-70 %), кейинчалик – биринчи ҳосиллар шакллангунча –
75 %, ҳосил бериш даврида эса 80-90 % бўлиши керак.
Ҳавонинг энг маъқул нисбий намлиги 70-75 % атрофида бўлади.
Қаторлардаги тупроқни юмшатиш суғоришдан кейин, ўсимлик
туплари оралиқларигача, ленталар оралиқлари эса ҳосил йиғиб
олингандан кейин ва навбатдаги суғоришдан олдин ўтказилади.
Ўсимликларни парваришлаш тадбирлари орасида, доимий
равишда уларнинг қуйи баргларини олиб ташлаш, ўсимлик тупини
силкитиш, унинг учини чеканка қилиш (ҳосилни йиғиштириб олишдан
олдин 40 кунгача), зараркунандалар ва касалликларга қарши ўз
вақтида курашиш кабилар ҳам муҳим ҳисобланади.